Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

“Мир” тўлов тизими Uzcard тўлов тизими билан ҳамкорликда Uzcard карталарига трансчегаравий ўтказмаларни ишга туширди

Россияда бундай хизматни биринчилардан бўлиб “Почта Банк” ва “Банк Русский Стандарт” тақдим этмоқда. Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкин

29 июндан бошлаб миллий тўлов карталари тизими (“Мир” тўлов тизими оператори) “Мир” карталаридан Ўзбекистон тўлов тизими карталарига (Uzcard) пул ўтказмаларини амалга оширишни йўлга қўяди.
Ушбу технология МДҲ мамлакатларида ягона чакана тўлов майдонини яратиш лойиҳасининг навбатдаги босқичидир.
Бундай хизматни тақдим этган биринчи Россия банклари “Почта Банк” ва “Банк Русский Стандарт” бўлиб, улар синов лойиҳаси доирасида барча тест жараёнларини муваффақиятли якунладилар. “Мир” картасидан Uzcard тўлов тизими аъзоси бўлган исталган банк карталарига пул ўтказиш мумкин. Буни амалга ошириш учун олувчининг карта рақамини киритиш кифоя. Ҳисоб реквизитлари ва бошқа қўшимча маълумотлар — масалан, паспорт рақами, қабул қилувчининг маълумотлари ва бошқалар — талаб этилмайди.

ДИҚҚАТ‼️ Картага маблағ қабул қилаётганингизда, ҳеч кимга SMS-кодларини, картанинг амал қилиш муддати, телефон рақамингизни юборманг. Пул ўтказмасини амалга ошириш учун юборувчига Uzcard рақами тақдим этилса бас.

Веб сайт хавола: НСПК «Мир» https://clck.ru/PJxQn