Uzcard карталарини нақд пул маблағи билан тез ва осонлик билан тўлдирамиз

Энди Uzcard карта эагаларида ўз пластик карталарининг ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкга бориш эҳтиёжи қолмади. Жумладан, cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи янги банкоматларни эътиборингизга ҳавола этамиз. NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картангизни мустақил равишда пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилгани, унинг қулайлигидан биридир. cash-in ва cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган. Валюталар курси эса, комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади. Айтиб ўтиш жоизки, хизмат кўрсатиш доираси кенг ҳисобланган ушбу банкматларни, бемалол “минибанклар” деб аташ мумкин. Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?

Юқорида санаб ўтилган қулайликлар мужассамлашган бир қатор банкоматларга қуйидаги банклар томонидан хизмат кўрсатилмоқда:

  • Agrobank
  • Xalq banki
  • Ravnaq-bank
  • KDB
  • Hi-Tech bank