Лондонда пластик карталар орқали эҳсон қилиш имкониятини яратувчи ўнлаб терминаллар ўрнатилди

Лондонда пластик карталар орқали эҳсон қилиш имкониятини яратувчи ўнлаб терминаллар ўрнатилди. Фото: twitter.com

Эндиликда Лондон шаҳри аҳолиси NFC технологиялари ёрдамида ҳайрия ташкилотларига эҳсон қилиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Шаҳар бўйлаб, бошпанасиз аҳоли вакилларига ёрдам бериш имконияти яратилган терминаллар ўрнатилган.

Эҳсон қилишга мўлжалланган ихчам пунктлар Лондонининг 35 та жойида ўрнатилди.  Қиш мавсуми давомида бу каби терминаллар сони 90 тага кўтарилиши кутилмоқда. Пластик карта терминалга теккизилганда автоматик равишда ҳисобдан 3 фунт стерлинг миқдорида пул маблағи ечиб олинади. Йиғилган пул маблағлари  London Homeless Charities Group таркибига кирувчи ва уйсизларга ёрдам кўрсатувчи 22 та ҳайрия ташкилотлари ўртасида тенг тақсимланади.

Лондон мэри Садик Ханнинг таъкидлашича, шаҳар маъмурияти ҳам ушбу йирик ҳайрия лойиҳасини амалга оширишда иштирок этмоқда. Жумладан, мэрия биносида алоқасиз усулда эҳсон кўрсатишга мўлжалланган пунктлар ташкиллаштирилган.

Садик Хан томонидан таъкидланишича, ушбу тўлов воситаси бошпанасиз тунашга мажбур бўлганларга эҳсон кўрсатишда қулайликларни яратади.Таъкидлаш жоизки, Лондон аҳолиси  пластик карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишни маъқул кўришади. Шу сабабли, эҳсон қилишнинг ушбу кўриниши бир қатор қулайликларни олиб келиши табиий